Главная » 2014 » Fevral » 10 » Агуэродан Рунигача ёки АПЛнинг энг бой 10 нафар футболчиси
13:16
Агуэродан Рунигача ёки АПЛнинг энг бой 10 нафар футболчиси
Ҳозирда «Челси» шарафини ҳимоя қилаётган камерунлик Самуэль Это~О Россияда мисли кўрилмаган даражада бойиб кетди. Шундай бўлсада, у Англия премьер-лигасида энг бой футболчи эмас. Хўш, ким? Марҳамат, ҳамкасбларимиз тайёрланган рейтинг билан танишиб чиқиб, саволга жавоб олишингиз мумкин. 10-ўрин.Серхио Агуэро («Манчестер Сити») - 24 миллион фунт стерлинг Диего Марадонанинг собиқ куёви ҳафтасига чамаси 200 минг фунт топади. 2011 йили аргентиналик ҳужумчи Мадриднинг «Атлетико» клубидан Манчестерга кўчиб ўтгач, бир қатор янги жамоадошлари унга ҳасад билан қарашди. Аниқроғи, улар Агуэрога белгиланган гонорар миқдори туфайли ҳаловатларини йўқотишди. Лекин кўп ўтмай, ҳасад ўтида ёнган барча футболчилар жимиб қолишди. 9-ўрин. Яя Туре («Манчестер Сити») - 25 миллион фунт стерлинг «Сити»да энг кўп маошни айнан Яя олади - ҳафтасига чамаси 210 минг фунт. Африкалик футболчи ўтган йили 2017 йилгача мўлжалланган шартнома остига имзо чекди. Янги келишувда кўрсатилган товон пули миқдори 45 миллион фунтга тенг. Кот-д~Ивуар терма жамоаси аъзосининг Англия вице-чемпиони таркибидаги энг кўп маош олувчи футболчига айлангани бежиз эмас. Зеро, у анчадан буён «Иттиҳод Стэдиум»даги муҳим «фигура» мақомини ўзида сақлаб келяпти. 8-ўрин. Фернандо Торрес («Челси») - 26 миллион фунт стерлинг Торреснинг «Челси»га 2011 йили «Ливерпул»дан нақ 50 «лимон» эвазига ўтганини яхши биласиз. Ҳанузгача бу трансферга нисбатан салбий қарашлар мавжуд. Чунончи, «Челси»нинг ўзини оқламаган энг йирик хариди сифатида айнан испан йигити тилга олиниши бор гап. Шунга қарамай, Фернандо ҳамон клубнинг энг бой футболчилари қаторида. Унинг ҳафталик моянаси 210 минг фунтга тенг, яна Adidas ва Pepsi компаниялари билан манфаатли ҳомийлик шартномаларига эга. Футболчининг кейинги барча гонорарларини ҳам қўшиб ҳисобласак, у «Челси»га 80 миллионга тушади. Кўплаб мухлислар эса битта нарсадан ҳайронлар: «Жамоа майдонда унчалик кўп наф бермаётган ҳужумчига нисбатан нега бунчалик ҳотамтойлик қиляпти?» 7-ўрин. Райан Гиггз («МЮ») - 27 миллион фунт стерлинг Уэльслик фахрий ҳозирда ўзининг ёрқин даврлари ўтган йиллардагига қараганда, анча кам маош оляпти. Шундай бўлсада, у премьер-лиганинг энг бой футболчилари рейтингида қайд этилмоқда. Ахир «қария» Райан «Олд Траффорд»даги 20 йил давомида анчагина сармоя тўплашга муваффақ бўлган. Ҳа, Гиггзнинг бугунги гонорари баъзи ёш жамоадошлариники олдида сезиларли даражада кам. Аммо 40 ёшли футболчи учун ҳафтаси 75 минг фунт олиш - чакки эмас. 6-ўрин. Стивен Жеррард («Ливерпуль») - 29 миллион фунт стерлинг Мана 10 йилдан ошдики, Стивен «Ливерпул»нинг чинакам етакчиси ролида намоён бўляпти. Уни клубнинг тирик афсонаси ҳамда ўз замонасининг буюк футболчиси сифатида эътироф этишлари бежиз эмас. «Ливерпуль» раҳбарлари бошқа топ-клублар (асосан хорижники) томонидан бўлаётган қизиқишларни йўққа чиқариш йўлида «қизиллар» сардорини мунтазам манфаатлироқ шартномалар билан сийлашади. Мисол учун, Стив Жи ўтган йили янги келишувга имзо чекдики, у фаолиятининг охирги кунигача амалда бўлади. 5-ўрин. Жон терри («Челси») - 29 миллион фунт стерлинг Жон - Жеррарднинг Лондондаги «нусха»си. Ҳарқалай, «кўклар» сардори узоқ 1998 йилдан буён «Стэмфорд Бриж»га содиқ қолмоқда. «Челси»нинг ўртамиёна клубдан нафақат Англия, балки бутун Европа футболининг етакчиларидан бирига айланиши Террининг кўз ўнгида рўй берди. Гарчи унинг амалдаги шартномаси муддати ёзда тугасада, «Челси»нинг янги ва манфаатлироқ битим таклиф этишига туманли ўлкада ҳеч ким шубҳа қилмайди. 4-ўрин. Фрэнк Лэмпард («Челси») - 31 миллион фунт стерлинг «Кўклар»нинг яна бир фахрийси 2013 йили клубнинг энг яхши тўпурари бўлди. Фрэнк нақ 10 йил давомида (аниқроғи, 2001 йилдан буён) клубда энг кўп маош олувчи футболчи бўлиб келди. «Челси» шу тариқа реал харидорлар «ҳамла»сини қайтариб турди. Ўтган йили эса футболчи нисбатан камроқ маошни ўз ичига олган 1 йиллик келишувга розилик билдирди. 3-ўрин. Рио Фердинанд («МЮ») - 37 миллион фунт стерлинг Рио 2002 йили «Олд Траффорд»га кўчиб ўтганида, маълум вақт Англиянинг энг қимматбаҳо футболчиси ва бутун жаҳоннинг энг қимматбаҳо ҳимоячиси мақомида юрди. Манкунианларнинг охирги 10 йилликдаги барча муваффақиятлари бевосита Рио билан боғлиқ. Хусусан, ЧЛ-2008даги ғалаба ҳам. Айтганча, Фердинанд ҳафталик маошдан ташқари, клубнинг «5» рақамли футболкалари сотувидан ҳам маълум улушга кўз тикиши мумкин. 2-ўрин. Самуэль Это'О («Челси») - 39 миллион фунт стерлинг «Кўклар»нинг каерунлик легионери ўз сармоясининг катта қисмини Махачқалъада тўплади. 2 йил давомида «Анжи» шарафини ҳимоя қилган ҳужумчи бу вақтда жаҳоннинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бири бўлди. Аниқроқ айтсак, унинг Доғистондаги йиллик гонорари нақ 16,5 «лимон»ни ташкил этди. 1-ўрин. Уэйн Руни («МЮ») - 45 миллион фунт стерлинг Уэйннинг даромади 2010 йили сезиларли даражада ошди. Ўшанда футболчи илк марта «МЮ»ни тарк этишга чоғланганди. Натижада сэр Алекс Фергюсон «Шрек»ни клубдаги энг йирик маош билан тинчлантирди. Яъни унга ҳафтасига 250 минг фунт (солиқларсиз) таклиф этди. Яқинда юз берган воқеалардан ҳам хабардорсиз, албатта. Рунига «Челси», «Реал» ва «Арсенал» каби клублардан «қармоқ» ташлангач, «МЮ» яна зарур чора қўллашга мажбур бўлди. Бу ҳафталик маошини 300 минг фунтга кўтариш бўлиб чиқди. Умуман олганда, «Эвертон» тарбияланувчиси футболдан ташқарида ҳам яхшигина пул топади. Айтайлик, Nike билан тузилган манфаатли шартномага эга. Қолаверса, Рунини бир неча марта Англиянинг энг машҳур футболчиси, дея эътироф этишган. Manba: Uff.uz">
Категория: FUTBOLCHILAR | Просмотров: 718 | Добавил: OlmosbekXidirov | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]