Бугун Англия чемпионатида йирик ҳисоблар қайд этиладиган кун экан. Фақат манчестерликлар бундан мустасно. Лондонда "Челси" "Ньюкасл"ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Ўйин жуда шиддат билан бошланди. Ҳар икки томон ҳам кетма-ект ҳужумлар қилишди. Лекин ташаббус барибир мезбонлар тарафда эди. 28-дақиқада эса Эден Азар ҳисобни очди. Орадан ҳеч қанча ўтмай, унинг ўзи ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Шу тариқа биринчи тайм якунланди. Орада меҳмонлар мажбурий ўзгаришни амалга оширишди.
Иккинчи таймда эса "Ньюкасл" анча жонлироқ ҳаракат қилди. Ўйин сариқ карточкаларга бой бўлмаса-да, бир қатор футболчиларнинг жароҳат олишлари туфайли вақт чўзилиб турди. 64-дақиқага келиб, бельгиялик юлдуз ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди ва номига хет-трик расмийлаштирди. Шундан сўнг меҳмонлар умуман ташаббусни бериб қўйишди. Айтарли хавфли вазиятлар содир эта олишмади. Шу билан ўйин якунланди ва энг қизиғи, бош ҳакам фақат икки марта сариқ карточка кўрсатди холос.
"Манчестер Сити" эса нурсиз дуранг қайд этди ва натижада "Челси" биринчи ўринга кўтарилиб олди.
Англия чемпионати, 25-тур "Челси - "Ньюкасл" 3:0
Голлар: Азар, 28 (1:0), Азар, 34 (2:0), Азар, 64 (3:0)
"Челси": Петр Чех, Бранислав Иванович, Гари Кэхилл, Давид Луис, Сесар Аспиликуэта, Неманья Матич, Фрэнк Лэмпард, Виллиан (Муҳаммад Салаҳ, 78), Оскар, Эден Азар, Самуэль Это`О (Демба Ба, 71)
"Ньюкасл": Тим Крул, Матье Дебюши (Мапуэ Янга-Мбива , 40), Майк Уилльямсон, Стивен Тэйлор, Пол Дамметт, Вурнон Анита (Сильвен Марво, 85), Давиде Сантон, Мусса Сиссоко, Ҳотам Бен Арфа (Дэн Гослинг , 65), Сэмми Амеоби, Люк де Йонг
Огоҳлантиришлар: Мапуэ Янга-Мбива 61, Мусса Сиссоко 90.
8 февраль. Лондон. "Стэмфорд Бриж" стадиони.
Manba: Uff.uz
|